O`zbekiston

Қизириқ туманида фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди

Facebook ижтимоий тармоғи Халқ назорати гуруҳида Қизириқ туманида яшовчи аҳолининг мурожаати эълон қилинган. Мурожаатда: “Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани “Бирдамлик” маҳалласидан мурожаат йўлламоқдамиз. Қишлоғимиз йўлининг шудгордан фарқи йўқ. Қишда жаноза бўлса, машиналар қишлоғимизга киролмагани сабаб майитни бошқа ҳудуддаги қариндошларникидан чиқарган вақтларимиз ҳам бўлади.”-дейилган.

Ушбу мурожаат Қизириқ тумани ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, мурожаатда кўрсатиб ўтилган муаммолар жойида ҳал этилди ва Қизириқ тумани ҳокимлиги мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирди. Расмий жавобда  Қизириқ туманида қиш мавсумида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида таъмирталаб кўчаларга тош-шағал ётқизиш ишлари давом этаётганлиги, “Бирдамлик” маҳалласи, “Шижоаткор” кўчасига ҳам тош-шағал ётқизилиб, текисланганлиги маълум қилинган.

Related Articles

Back to top button