Hodisalar

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда ҳокимлик баъзи номзодларни номзодлар рўйхатидан ўчирганлиги тўғрисидаги хабарга расмий муносабат билдирди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 4 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Кўчаева Хурсанд Рустамовна томонидан ҳокимлик унинг номзодини депутатликка номзодлар рўйхатидан ўчирганлиги тўғрисида жойлаштирилган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига кўра, эндиликда фақат сиёсий партияларгина Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга.

Маҳаллий ҳокимликлар сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида фақат ташкилий жиҳатдан кўмаклашади холос.

Шу нуқтаи назардан, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодлар тўғрисида маълумот сўрамаган, номзод кўрсатиш жараёнига умуман аралашмаган.

Ушбуни инобатга олиб, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги  Т.Боболовнинг Х.Кўчаева номзодини депутатликка номзодлар рўйхатидан ўчирганлиги тўғрисидаги хабарни рад этиб, сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида Сайлов кодексида назарда тутилган тамойилларга оғишмай амал қилиш чора-тадбирларини белгилаганлигини маълум қилади.

Related Articles

Back to top button