Ўзбекистон

Сурхондарё вилояти ҳокими Халқ таълими вазирлигининг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вазирликнинг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мукофотни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг вилоятимизга хизмат сафари чоғида топшираркан, вазирлик номидан халқ таълим соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдирди.

“Президентимиз бошчилигида халқ таълими соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди ва қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун биз бор кучимизни ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз керак. Умид қиламанки, вилоятнинг барча даражадаги раҳбарлари бу йўналишдаги ишларини янада кучайтиради”, — деди Халқ таълими вазири.

Айни кунда Сурхондарё вилоятидаги 921 та умумий ўрта таълим мактабида 497 мингдан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда.

Related Articles

Back to top button