Hodisalar

Суд қарорига кўра, қарздор отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди

Жиноят ишларри бўйича Термиз шаҳар судининг очиқ суд мажлисида вояга етмаган фарзандлари учун амлиментни тўлашдан бўйин товлаган Ахмедов Руслан Содикович(исм шарифи ўзгартирилган)га нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2025 йил 18 январдаги ҳал қилув қарорига аоссан, қарздор Ахмедов Руслан Содиковичдан ундирувчи Сафарова Наргиза Жўраевна (исм шарифи ўзгартирилган) фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти барча иш ҳақи ва бошқа барча ишлаб топган даромадларининг 1\3 қисми миқдорида алимент тўлаш лозим бўлади, 2025 йил 1 январдан 2025 йил 1 июнга  қадар бўлган давр учун жами бўлиб 8.162.810 сўм алимент қарзларини тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларига икки ойдан ортиқ муддат мобайнида моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.

Шу сабабли Мажбурий ижро бюронинг Термиз шаҳар бўлими ходимлари томонидан тўпланган маъмурий иш материаллари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига кўра, жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида кўриб чиқилди.

Давлат ижрочиси томонидан Ахмедов Руслан Содиковичга алимент  қарздорлигини тўлаш ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар ва бир неча бор ёзма равишда огоҳлантиришларига қарамасдан, алимент  пулларини тўлашни пайсалга солиб, алимент қарзларини тўламасдан бош тортиб юргани уни суд залигача олиб келди.

Суд мажлисида фарзандлари олдидаги масъулиятини эсидан чиқариб, оталик бурчини унутган ҳуқуқбузар Ахмедов Руслан Содикович суд қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Конституциямизнинг 77-моддасида, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларниннг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши ҳусусида ғамхўрлик қилишга мажбур эканлиги қайд қилинган.

Шунингдек, Оила Кодексининг 96-моддасига кўра, Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги белгиланган.

Шундай экан ҳар бир ота-она болалар давлатимизнинг эртанги келажаги эканлигини чуқур ҳис этган ҳолда оилада соғлом  муҳит яратишга масъул эканлигини унутмаслиги  керак.

И.Шайманов

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг тергов судьяси

Related Articles

Back to top button