Hodisalar

Оилавий зўравонга қамоқ жазоси тайинланди

Сўнгги вақтларда аёллар ва болаларни турли зўравонлик ва таҳдидларга учраётгани сир эмас. Жабрланувчилар эса оилавий зўравонликдан кўпроқ азият чекмоқдалар. Бундай аянчли воқелар эса эр-хотин ўртасида келиб чиқаётганлиги ҳуқуқбузарга муқаррар жазо чорасини қўллашни тақазо этмоқда. Жазо чораси эса шахсни тузалиш йўлига ўтишига кўмаклашиши, бошқа шахсларнинг ҳам ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилиши керак.

Куни кеча жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан оилавий зўравонлик билан ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди. А.Ҳ 2024 йил 13 февраль куни соат 2330ларда Шўрчи тумани “Оқкамар” маҳалласида бир рўзғор асосида бирга яшаётган турмуш ўртоғи А.А билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни дўппослаб, А.Ага енгил тан жароҳати етказиб, оилавий зўравонлик ҳаракати содир этган.

Суд А.Ҳга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 592-моддаси 2-қисми7 (етти) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Ш.Қодиров,

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг тергов судьяси 

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button