O`zbekiston

ЭНДИЛИКДА САНИТАРИЯ МЕЪЁРЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ФУҚАРОЛАРГА БАЗАВИЙ ҲИСОБЛАШ МИҚДОРИНИНГ 5 БАРАВАРИДАН 10 БАРАВАРИГАЧА ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛАДИ (ЎРҚ 878-СОНЛИ)

Санитария меъёрларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-878-сонли қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, санитария меъёрларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Демак, эндиликда санитария меъёрларини бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима қўлланилади.

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалдаги
100 дан ортиқ санитария қоида ва нормалар асосида аниқланган қоидабузарликлар учун юридик ва жисмоний шахслар маъмурий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

Жарима қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

санитария тўғрисидаги қонунчилик ва ветеринария қоидалари бузилганда;

ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланилганда;

ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланганда карантин қоидалари, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг хавфсизлиги нормалари бузилганда.

Ҳужжатнинг 7-моддасида бу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга кириши кўрсатиб ўтилган.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари – давлат идора ва ташкилотлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши шарт бўлган аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги талабларни белгилайдиган ҳужжатлардир.

Шунингдек, маҳсулот ва хизматларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи учун фойдаланишида уларни хавфсизлигини таъминлайдиган мезонлар мажмуи хисобланади. Улар, Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланади ва Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Аҳолининг Санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонуннинг 39-моддасига асосан, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг архивариуси                                А.Эшмуратов

Related Articles

Back to top button