Хўжамайхона зиёратгоҳи ҳақида нималарни биласиз?
Хўжамайхона зиёратгоҳи (XVаср) Бойсун тумани Дарбанд қишлоғидаги катта дарада жойлашган. Бу ерда мозор ва мўъжизавий катта ҳажмдаги сув бўлиб, ўзининг табиий манзараси, тоғ ҳавоси, сувининг тиниқ, тотли, шифобахшлиги билан кишини ҳайратга солади.
Маҳаллий аҳоли орасидаги ривоятларга кўра, Хўжамайхона зиёратгоҳидаги қабр Ҳазрати Али (р.а)га тегишли. Ҳазрати Али (р.а) Ўрта Осиёга келмаган бўлса ҳам Алавийлар билан боғлиқ қарашлар кенг тарқалган.
Хўжамайхона сувининг туби қаерда эканлиги ноъмалум. Айтишларича, у тоғ тагидан 10 километрдан ортиқ ичкаридан чиқади. Япон олимларининг олиб борган тадқиқотларига кўра, Хўжамайхона суви Осиё қитъасидаги энг тоза, фильтрланган, шифобахш бўлиб, унда инсон организмига фойдали бўлган темир ва олтин моддалари мавжуд экан.