Madaniyat

АЛЕКСАНДР НЕВСКИЙ ПРОВОСЛАВ ЧЕРКОВИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

АЛЕКСАНДР НЕВСКИЙ ПРОВОСЛАВ ЧЕРКОВИ – Туркистон 9-ўқчилар полкининг черковига 1901 йилда қурилиш комиссияси томонидан тасдиқланган ҳарбий ибодатхоналар намунавий лойиҳаси бўйича асос солинган ва авлиё княз Александр Невский номига муқаддаслаштирилган. 3 йилдан кейин черков полк мансабдорларини сиғдиролмаганлиги сабабли, ҳарбий вазирлик томонидан илгари тасдиқланган намунавий лойиҳа бўйича янги тошли черков қурилиши учун маблағ ажратилган. Янги черков очиқ кул ранг ғиштдан қурилиб,1904 йил илохий одам Алексий шарафига (архитектор Федор Михаилович Вержбицкий) асос солинган бўлиб, 1905 йил 19 ноябр куни муқаддаслаштирилган. Сиғими катталиги 1500 киши мўлжалланган.

1917 йилга қадар Россия империясида ҳаммаси бўлиб 64 га яқин бу каби черковлар қурилган.

1909-1911 йилларда Самарқандда ҳам шу лойиҳа бўйича святитель (юқори унвонли шахслар номи) Алексий Московский шарафига сабор қурилган. Катта руҳоний Василий Павлович Благовещенский бошчилигидаги сабор 1910 йилгача илохий одам авлиё Алексия номли Туркистон 9-ўқчилар полкига тегишли бўлган. Бино лойиҳаси шу даврдаги Туркистон ўлкасидаги кўплаб ибодатхоналар билан бир хил бўлган.

1910 йил черков, Термизга кўчирилган Туркистон 10-ўқчилар полки ихтиёрига ўтиб, авлиё Александр Невский шарафига номланган ва 1910 йил 3 сентябр кунидан бошлаб ибодатхонага Василий Никифорович Орлинский руҳонийлик қилган. Шу вақтдан бошлаб юқорида айтиб ўтилган полк мансабдорларидан ташқари черковдан 3 вёрст наридаги қароргоҳларга жойлаштирилган Термиз қалъаси артиллерияси ва Туркистон пантон роталари мансабдорлари ҳам черковга ибодат қилишган.

Черков пишиқ ғиштдан қурилиб, сувоқланган. Саборда катта қўнғироқ минораси ва меҳроб мавжуд бўлган. Ибодатхона ичи ўлчамлари 24х16 метр. Ибодатхона кўп миқдордаги иконалар ва черков асбоб-анжомларига эга бўлган. Ибодатхона ёпилишидан кейин иконалар ва ибодатхона мулки бошқа ибодатхоналарга тарқатилган.

1927 йилда ибодатхона ёпилгач, орадан бир оз вақт ўтиб, қўнғироқ минораси бузиб ташланган. Кейинчалик ибодатхона қурол аслаҳа сақланадиган омбор, ҳарбий госпитал ва спорт зал вазифасини бажарган.

1990 йилда ибодатхона биноси Россия провослав черковига қайтарилиб, қайтатадан авлиё княз Александр Невский номига муқаддаслаштирилган. 2000 йилларда черков меҳроб бош қисми тикланиб, том қисми янгиланган. Бугунги кунда ибодатхона доимий оммавий зиёрачилар очиқ бўлиб, черковни диндор туристлар зиёрат қилишлари мумкин.

Related Articles

Back to top button