O`zbekiston

Сурхондарё вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан 2019 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сўзга чиққанлар фаоллар воҳа аҳли янги раҳбар атрофида жипслашиб, кейинги йилларда қўлга киритилган ютуқ ва натижаларни янада юксалтириш, барча соҳа ва тармоқлар бўйича қабул қилинган дастурларни изчил амалга ошириш йўлида астойидил меҳнат қилишларини таъкидлашди.

Маълумот учун, Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоятининг Музработ ва Денов туманлари ҳокими, Сурхондарё ва Фарғона вилояти прокурори лавозимларида фаолият кўрсатган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмат

Related Articles

Back to top button