Тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди
Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг мурожаатларини ҳал қилиш юзасидан алоҳида назорат ўрнатилган.
Аниқланишича, даъвогар Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг Узун тумани электр таъминоти корхонаси манфаатида жавобгар “Агротех Агроинвест” МЧЖдан 365 млн. 647 минг 700 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво аризаси Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 03.08.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган.
Тадбиркор ушбу суд қароридан норози бўлиб қилган мурожаати асосида суд қарори қонунийлиги ўрганилиб, суд қарорини бекор қилиш юзасидан апелляция протести келтирилган.
Протест Сурхондарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўрилиб, қаноатлантирилди ва биринчи инстанция судининг қарори бекор қилинди.
Натижада, тадбиркорлик субъектидан асоссиз ҳисобланган қарздорлик ва бошқа тўловлар ундирилмайдиган бўлди.