Madaniyat

Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Амиров Алишер Хуррамович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Давлатов Зиёдулла Ўроқович Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

З.Давлатов 1974 йил 3 мартда Термиз туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

2007-2010 йилларда АТ Халқ банки ички аудит бошқармаси бошлиғи, кредит департаменти директори, 2010-2013 йилларда Халқ банки Тошкент вилояти филиали бошлиғи, 2013-2017 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2017 йилдан то шу кунгача Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Related Articles

Back to top button