Madaniyat

Сўзоқ туманида қуёш электр станцияси ишга туширилди

Вилоят ҳокими хизмат сафари билан Сўзоқ туманига борди.  Минтақа раҳбари «ЮКСЕС-50» қуёш электр станцияси фаолияти, магистрал газ қувури қурилиши ва қишки мавсумга  тайёргарлик ишлари билан танишди.

279 одам меҳнат қилаётган «Уран Қуат» масъулияти чекланган биродарлик Таукент ва Қиземшек овулларидаги  4та муассаса, 39та кўпқаватли уй, 180та хусусий уй ва 9та бюджет ташкилоти биносини иссиқлик билан  таъминламоқда.

Чўлоққўрғонга газ қувури тортилмоқда,  унинг узунлиги 44 чақирим.  Лойиҳа республика ва вилоят бюджетларидан молиялаштирилди.

Шунингдек, Чўлоққўрғондаги  «ЮКСЭС-50» МЧБ сармоявий лойиҳани амалга оширмоқда.  Бунинг  учун туман саноат минтақасидан 129 гектар ер ажратилди. Лойиҳанинг смета баҳоси 24 млрд. тенге, қуввати –50 мВТ бўлиб, 30та янги иш ўрни  яратилди.

Хизмат сафари давомида Ўмирзақ Естайули Ёшлар имконият маркази биносининг очилиш маросимида иштирок этди.

Бинонинг рамзий тасмаси қирқилгач, минтақа раҳбари келин-куёвларга никоҳ гувоҳномасини топшириб, эзгу ниятларини билдирди.

Related Articles

Back to top button