Madaniyat

Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан умумий ҳисобда 1 млрд. 750 млн. сўмдан зиёд маблағ талон-тарож қилинган

– Коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун ажратилаётган маблағлар, аниқроғи Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари талон-тарож қилинаётгани бизни ташвишлантирмоқда.

Хусусан, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан умумий ҳисобда жамғарманинг 1 млрд. 750 млн. сўмдан зиёд маблағи талон-тарож қилингани масалага жиддий эътибор қаратишни тақозо этади.

Давлатимиз раҳбари томонидан халқимиз саломатлигини асраш, инқироздан имкон қадар тезроқ ва талофатларсиз чиқиш учун не-не машаққатлар билан маблағлар жалб этилаётган бир шароитда ўз нафсининг қулига айланган, айрим калтабин мансабдорлар томонидан коррупцияга кўл урилаётганини ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди.

Юқорида айтиб ўтилган хато ва камчиликларни бартараф этишга биз ҳам бирдек масъулмиз. Назоратни қаттиқ олиб боришимиз, ижро органларига қатъий талаблар қўйишимиз керак.

Яқинда катта умидлар билан ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу борада ўрганишлар, таҳлиллар олиб бориб, тизимда коррупцияга олиб келувчи сабаб ва омилларни бартараф этиш бўйича асосли таклифлар билан чиқиши керак. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Агентлик билан биргаликда бу борада аниқ ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиши лозим.

Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгаши раиси сифатида бир нарсани аниқ айтишим мумкин, эндиликда коррупция масаласидаги ишларимиз тизимли, аниқ мақсадга йўналтирилган ва албатта, муросасиз бўлади.

Шунингдек, тизимда жамоатчилик назорати самарадорлиги паст. “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун ишламаяпти. Қолаверса, камбағалликни белгилаш ва уни тизимли равишда қисқартириш борасида яхлит қонунга эҳтиёж бор. Имкон қадар қисқа муддатларда шу масалаларни ҳал қилмас эканмиз норозиликлар давом этаверади. Ҳукуматнинг мутасадди аъзоларидан ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг  Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button