Ўтган ҳафта давомида ЙПХ ходимлари томонидан қайд этилган қоидабузарликлар ҳақида
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги фактлари бўйича ЙПХ ходимлари томонидан расмийлаштириладиган баённомалар профилактик вазифани ҳам ўтайди: жарима тўлаган ҳайовчи кейинчалик қоида бузишдан олдин бир неча бор ўйлаб кўради.
2019 йилнинг 21-октябрь кунидан 27-октябргача бўлган давр ичида ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан 20 088 та Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги билан боғлиқ фактлар қайд этилган бўлиб, шулардан 4413 таси – қўпол тарздаги қоидабузарликлардир. Статистиканинг баъзи рақамлари билан тақдим этилган жадвалда танишиб чиқиш мумкин.
Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб, ҳаётингиз ва соғлиғингизни асрайсиз. Йўл-транспорт ҳодисаларидан жабр кўрган инсонлар сизга буни тасдиқлашади. Ўзингизни асранг ва масъулиятлироқ бўлинг! Айниқса ёнингизда фарзандларингиз бўлганида, чунки улар сиздан ўрнак олишади.