Маданият

Коррупцияга қарши курашиш-давр талаби

Коррупция жамиятнинг иқтисодий ва бошқа негизларига жуда катта зарар етказиши сабабли мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг кўламли амалий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 2017 йил 3 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ҳам коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим аҳамиятга эга.

Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасида, давлат органлари ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида хабар қилиш мажбурияти белгиланган.

Ушбу моддага кўра, давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шарт.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг давлат органларининг ходимлари томонидан бажарилмаганлиги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Демак, коррупцияга қарши курашишда давлат органлари ходимларининг фаол иштирок этиши ҳам қонун билан белгиланганлигини ёдда тутишимиз зарур.

Хулоса шуки, қонунлар ҳақида етарли тушунчага эга бўлиш барчамизнинг маънавий бурчимиз ҳисобланиб, ушбу ҳолат қонунийликни таъминлашга ва коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят

ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button