Маданият

Бошқа соҳаларда коррупцияга қарши курашишнинг жиҳатлари

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида нафақат давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг пора олганлиги ёки уларга пора берганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд, балки бошқа соҳаларда ҳам шахсларнинг пора олганлиги ва ушбу шахсларга пора берганлик учун жавобгарлик ҳам мавжуд.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2141 ва 2142-моддалари бунга мисол бўла олади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2141-моддаси, “Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши” деб номланган бўлиб, ушбу моддада “Спорт мусобақалари натижаларини ёки уларнинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида спортчининг, тренернинг, спорт ҳакамининг ёхуд спорт мусобақалари бошқа иштирокчиларининг ва ташкилотчиларининг улар бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора эвазига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёхуд бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, ушбу Кодекснинг 210 ва 214-моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганда” жиноий жавобгарлик белгиланган ва ушбу модда бўйича жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шу каби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2142-моддаси, “Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш” деб номланган бўлиб, ушбу моддада “Спорт мусобақалари натижаларини ёки уларнинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида спортчига, тренерга, спорт ҳакамига ёхуд спорт мусобақаларининг бошқа иштирокчилари ва ташкилотчиларига улар бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора эвазига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёхуд бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уларни мулкий манфаатдор этиш, ушбу Кодекснинг 211 ва 213-моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганда жиноий жавобгарлик белгиланган ва ушбу модда бўйича жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Хулоса шуки, қонунлар ҳақида етарли тушунчага эга бўлиш барчамизнинг маънавий бурчимиз ҳисобланиб, ушбу ҳолат қонунийликни таъминлашга ва коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят  ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button