Маданият

Ошган жиноятлар хусусида

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноятлар аҳоли соғлиғига, жамиятнинг иқтисодий ва маънавий негизига жиддий таҳдид солади, оилавий муносабатларга салбий таъсир кўрсатади, бошқа ижтимоий муаммолар келтириб чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ушбу турдаги жиноятлар учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Бироқ, сўнгги вақтларда бу тоифадаги жиноятлар баъзи жойларда кўпайиб, бундай воситаларни сотишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.

Хусусан, фуқаро М.Қ кўп миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиб ўтказиб, текин бойлик орттириш мақсадида ўзига олдиндан таниш бўлган шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2025 йил 9 январь куни Денов тумани “А.Жомий” маҳалласида яшаган марҳум шахсдан кўп миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиб олиб, келгусида туман ҳудудида сотиб ўтказиш учун И.Рнинг бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинасида олиб келишаётганлиги ҳақидаги “Х” исмли шахснинг аризасига асосан, шу куни соат 15:00 ларда Жарқўрғон тумани ИИБ ТХҚ ЖҚБ ходимлари ва ДХХ туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида туманнинг “Қорақурсоқ” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида И.Рнинг бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинаси тўхтатилиб, автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг автомашинасининг “бардачок” қисмидан И.Рга тегишли бўлган 3 дона думалоқ шаклдаги 0,96 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Бундан ташқари, тадбир давомида М.Қнинг ёнлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида унинг қўлининг чангалида оқ рангли целлофан пакетга ўралган 88,41 грамм кўп миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Суд ҳукми билан М.Қга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддасининг 5-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан судланувчига тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button