Ўқитувчининг жаҳли қимматга тушди

Инсоннинг жаҳлига эрк бериши одатда уни ноқулай вазиятга солиб қўяди ёки оқибати ҳар доим ҳам ижобий якун билан тугамайди.
Шу каби коллеж ўқитувчиси бўлиб ишловчи Козим Тўрақулов одатдаги кунни бошлаб иш сари йўл олди, у ўқувчиларга 2-жуфтлик дарс машғулотлари давомида, мазкур дарс машғулотига билим олиш, ўрганиш мақсадида кириб, дарс машғулоти давомида, даврсда қатнашиб турган ўқувчиларга танбеҳ бериш жараёнида, дарсда қатнашиб турган ўқувчиларнинг бирига қўлида бўлган автомашина эҳтиёт қисмини отиб, отган қаттиқ метал жисм дарсда қатнашиб турган ўқувчиси Сарварнинг чап кўзига тегиб, эҳтиётсизлик орқасида оғирлик даражасига кўра умумий меҳнат қобилиятининг 35% қисми турғун йўқотилишига олиб келган оғир тан жароҳати етказди.
Натижада унинг ҳаракатларини туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 111-моддаси 2-қисми билан малакаланиб, шу Кодекснинг 45-моддасига қўлланиб 1 йил муддатга педогогик фаолият билан шуғуланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Жабрланувчи Сарварнинг қонуний вакили билан берган шикоятига асосан жиноят иши апелляция инстанциясида кўрилиб, К.Тўрақуловнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 111-моддаси 2-қисмидан 104-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, мазкур модда билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб 1 йил муддатга педогогик фаолият билан шуғуланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йил муддатга озодликдан марҳум қилиш жазоси тайинланиб, жазони манзил колонияда ўтаттириш белгиланган.
Хулоса қилиб айтганда қилмиш қидирмишдир, қилмишнинг жироий оқибатларини англаш, ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқмаслининг олдини олиш, тартибни бузган ўқувчини жазолаш учун унга тан жароҳати етказиш ёки шундай жароҳат етказиш хавфини туғдириш муқаррар жавобгарликка сабаб бўлади.
Сурхондарё вилоят судининг
судья катта ёрдамчиси
М.Йўлдошева




