Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик

Барчамизга маълумки, бу масала ҳозирги кунда жамият олдидаги оғир муаммодир, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик бу — болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ҳамда руҳий дахлсизлигига қарши қаратилган энг оғир жиноятлардан бири ҳисобланади, бу нафақат бир инсон тақдирига, балки бутун жамиятнинг маънавий соғломлигига таъсир кўрсатадиган муаммодир, бундай ҳолатлар кўпинча ёпиқ муҳитда содир бўлади ва жабрланувчилар қўрқув, уят ёки таҳдид сабабли бу ҳақида гапиришга журъат этмайдилар.
Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик турли шаклларда намоён бўлиши мумкин, масалан:
-мажбурий жинсий ҳаракатлар;
-болани номақбул тарзда ушлаш ёки тегиниш;
-порнографик материалларга жалб қилиш;
-интернет орқали алдаш ва жинсий мақсадда мулоқот қилиш;
-таҳдид ёки психологик босим орқали болани мажбурлаш.
Энг ачинарлиси, кўп ҳолларда жиноятчи жабрланувчига таниш инсон, қариндош, қўшни, ўқитувчи ёки ишончли деб ҳисобланган бошқа шахс бўлади.
Бундай зўравонлик бола психологиясида чуқур из қолдириб, жабрланувчиларда:
-доимий қўрқув;
-депрессия;
-ўзини айбдор ҳис қилиш;
-одамларга ишончни йўқотиш;
-ўқиш ва ижтимоий ҳаётда қийинчиликлар каби ҳолатлар кузатилиши мумкин. Айрим ҳолларда бу асоратлар йиллар давомида сақланиб қолади.
Бу муаммонинг олдини олишда оила, мактаб ва жамият ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга, яъни
Ота-оналар учун:
-бола билан очиқ мулоқот қилиш;
-унинг кайфияти ва хулқидаги ўзгаришларга эътибор бериш;
-хавфсизлик қоидаларини ўргатиш;
-интернетдан фойдаланишини назорат қилиш.
Таълим муассасалари учун:
-болалар ҳуқуқлари бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш;
-психологик ёрдам тизимини ривожлантириш;
-шубҳали ҳолатларга бефарқ бўлмаслик.
Жамият учун:
-жабрланувчиларни айбламаслик;
-ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни
қўллаб-қувватлаш;
-болалар хавфсизлигига оид маданиятни шакллантириш.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонликка қарши курашиш — ҳар бир инсоннинг масъулияти. Болаларнинг хавфсизлиги, ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш соғлом жамият қуришнинг муҳим шартидир. Муаммога бефарқ бўлмаслик, болаларни тинглаш ва уларга ишониш орқали кўплаб фожиаларнинг олдини олиш мумкин.
Мақолани тайёрлашда интернет маълумотларидан фойдаланилди.
Сурхондарё вилоят суди
судья катта ёрдамчиси
Ж.Маматалиев




