Маданият

Ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш оқибатлари ва ноқонуний қурилишлар

Ер—давлатнинг ва жамиятнинг энг муҳим бойликларидан бири ҳисобланади. Ундан қонуний, оқилона ва мақсадли фойдаланиш барқарор тараққиёт, шаҳарсозлик тартиби ҳамда келажак авлод манфаатлари учун муҳим аҳамиятга эга.

Афсуски, сўнгги йилларда ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний қурилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Бу эса жамият ҳаётида турли салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда.

Ўзбошимчалик билан ерни эгаллаб олиш бу- тегишли давлат органларининг рухсатисиз, ҳуқуқий асосларсиз ер майдонини эгаллаб олиш ва ундан фойдаланиш ҳисобланади. Бундай ҳолатлар кўпинча турар жой қуриш, тижорат бинолари барпо этиш ёки қишлоқ хўжалиги мақсадларида учрайди.

Ноқонуний қурилишлар бу-белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳасиз, рухсатномасиз ёки ернинг мақсадли йўналишига зид равишда қурилган бинолар ва иншоотлар ҳисобланади.

Ўзбошимчалик билан ерни эгаллаб олиш ва ноқонуний қурилиш учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Қурилган иншоот буздирилиши, ер давлат захирасига қайтарилиши ва катта миқдорда жарималар қўлланилиши мумкин.

Шу сабабли қонунга амал қилган фуқаролар ва тадбиркорлар билан солиштирганда, ноқонуний йўл тутган шахслар адолатсиз устунликка эга бўлиб қолади. Бу эса жамиятда норозилик кайфиятини кучайтиради.

Ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний қурилишлар —фақат бир шахс ёки оила муаммоси эмас, балки бутун жамиятга таъсир қилувчи жиддий масаладир. Қонунга риоя қилиш, белгиланган тартибларга амал қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Фақат шу йўл билангина адолатли, хавфсиз ва обод жамиятни барпо этиш мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Ер-кодекси, мамлакатда ер муносабатларини тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. У ерларнинг мақсадли фойдаланиши, ҳимояси, давлат назорати ва бошқа фундаментал принципларни белгилайди.

Шунингдек, 2025 йилда ер соҳасида бир неча муҳим Президент ҳужжатлари қабул қилинди. Уларнинг энг асосийлари, “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги 14.02.2025 йилда қабул қилинган ПФ-22-сон.

Ушбу фармон томорқа ер эгалари ва фермерлар учун замонавий ташкилий тизимни жорий этиш, молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида қабул қилинди.

Бу ерлардан оқилона фойдаланишни рағбатлантиришга хизмат қилади ва қишлоқ хўжалиги ерларида самарали фойдаланишни таъминлашга кўмаклашади. “Агрорекламент ва инвестиция шароитларини такомиллаштириш тўғрисида” ги Президент фармони. Ушбу фармон декрет қишлоқ хўжалиги ерларини фойдаланишда илғор усуллар ва янги механизмлар жорий қилишни кўзда тутади. У ерни тақсимлаш бўйича рақобатбардош ва очиқ тизимни жорий этиш, инвестицияни жалб қилишга кўмаклашишни таъминлайди.

Шунингдек, “Ер муносабатларида коррупцияни бартараф этиш ва рақамли назоратни жорий қилиш тўғрисида” ги 18.09.2025 йилдаги Президент фармони, бу фармон ер муносабатларида коррупциявий ҳолатлар билан курашишни кучайтириш, ерни назорат қилишни рақамлаштириш ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган.

Шу билан бирга 2025 йилда қатор қонунлар ҳам муҳим ўзгаришлар киритди:

Ерларнинг фойдаланиш режаси (асосий, шароитли ва ёрдамчи режалар) тартиби белгиланди, ноқонуний фойдаланиш назорат қилиниши кучайтирилди.

Ноқонуний ер фойдаланиш ва ноқонуний қурилиш учун жарималар ва жавобгарликлар кучайтирилмоқда, айрим ҳолларда жиноий жазолар белгиланмоқда.

Ер кодекси ва солиқ кодексидаги ўзгартишлар – хусусийлаштириш, ер участкалари ҳуқуқларини ривожлантириш ва назоратни кучайтиришни назарда тутади.

Ер муносабатларида қонунларнинг самарали бўлиши судлар ва ижро органларининг фаолияти билан амалда таъминланади.

Қонунлар бузилиши ҳолатида ерни олиб қўйиш, қурилишни буздириш ва жарима жазолари қўлланади.

Назорат органлари ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва давлат режаларига амал қилишни текширади.

Бу борада қабул қилинган 2025 йил ҳужжатлари назорат тизимларини модернизация қилишга йўналтирилган, жумладан рақамли тизимлар киритилмоқда.

Бу ҳужжатлар ерни ноқонуний эгаллаш ва қурилишларнинг олдини олиш, жамоатчиликни ҳуқуқий тарбиялаш ҳамда ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлашда ижобий рол ўйнайди.

Рухсатсиз қурилган бинога сарфланган маблағлар ҳеч қандай ҳуқуқий ҳимояга эга эмас. Суд қарорлари асосида бино бузилса, қилинган харажатлар қоплаб берилмайди.

Ноқонуний қурилишлар шаҳар ва қишлоқларнинг архитектура кўринишига салбий таъсир кўрсатади, инфратузилма—йўл, электр, сув ва канализация тизимларида муаммолар келтириб чиқаради.

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш табиатга зарар етказади, яшил ҳудудлар қисқаради, сув йўллари ва қишлоқ хўжалиги ерлари йўқолишига сабаб бўлади.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро судининг девонхона мудири

Боборажабов Ёқубжон Муродалиевич

Related Articles

Back to top button