Маданият

Давлат хавфсизлиги ва фуқаролар муҳофазасини таъминлаш йўлидаги муҳим ҳуқуқий ислоҳот

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий хавфсизликни таъминлаш ҳамда аҳоли ва ҳудудларни турли хавф-хатарлардан муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шу йўналишда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.

Мазкур Қонун 2025 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 2025 йил 1 август куни Сенат томонидан маъқулланди. Қонун 2025 йил 23 октябрь куни Тошкент шаҳрида қабул қилиниб, ЎРҚ–1090-сон билан расмийлаштирилди.

Ҳуқуқий тартибга солиш сифатини оширишга қаратилган

Қонуннинг асосий мақсади — давлат хавфсизлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, мавжуд нормаларнинг сифат ва самарадорлигини янада оширишдан иборат.

Хусусан, қонунчилик нормаларини замон талабларига мослаштириш, уларни аниқ, тизимли ва амалиётда қўллашга қулай шаклга келтириш орқали давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш — устувор вазифа

Қонун доирасида аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган ишларга ҳуқуқий асослар янада мустаҳкамланди. Бу эса хавф-хатарларни олдиндан бартараф этиш, тезкорлик билан чора кўриш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, мазкур соҳада давлат органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, масъулият ва ваколатларни аниқ белгилашга қаратилган нормалар киритилди.

Барқарор ва хавфсиз келажак сари

Қабул қилинган ўзгартириш ва қўшимчалар мамлакатимизда хавфсизлик, барқарорлик ва фуқаролар осойишталигини таъминлашга хизмат қилади. Бу Қонун Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Давлат хавфсизлиги ва аҳоли муҳофазасини таъминлаш соҳасидаги бундай изчил ҳуқуқий янгиланишлар мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши ва фуқаролар фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро судининг судьяси

 Худойқулов Умедилло Равшанович

Related Articles

Back to top button