Hodisalar

КОРРУПЦИЯВИЙ ЖИНОЯТЛАРДАН БИРИ ХУСУСИДА

Маълумки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддасида, пора берганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, шундай жиноятлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима жазосидан бошлаб оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганида ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган.

Шунга қарамасдан, ҳанузгача бундай турдаги жиноятлар содир этиб турилгани аянчли ҳолатдир.

Масалан, фуқаро К.Д ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш ва пора бериш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали мансабдор шахсга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш мақсадида, ўзига илгаридан таниш бўлган шахсга Денов тумани ҳудудида жойлашган ер майдонидан 0,4 сотих ерни туман ҳокимияти ва кадастр бўлимида мансабдор лавозимларда ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришликни ваъда қилиб, жами 26.300.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий манфаатларига ишлатиб юборган.

Суд ҳукми билан К.Дга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан 1 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси, ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан 2 йил озодликни чеклаш жазоси, ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаларига асосан тайинланган озодликни чеклаш жазосининг бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 2021 йил 8 октябрдаги ҳукми билан тайинланган 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига қисман қўшиб, узил-кесил 5 йил 8 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганва ушбу жазо Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 2021 йил 8 октябрдаги ҳукми ўзгаргани муносабати билан ўзгартирилган.

Хулоса шуки, коррупцияга оид жиноятлар учун ҳам жавобгарлик муқаррар.

            Сурхондарё вилоят суди жиноят

            ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button