Маданият

Оилавий зўравонликка қарши курашиш хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида, “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди” деб белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 592-моддасида ҳамда Жиноят Кодексининг 1261-моддасида, оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарликлар белгиланган.

Жумладан, фуқаро Т.Ж ўз яшаш хонадонида турмуш ўртоғи Г.С билан оилавий масалада ўзаро тортишиб қолишиб, қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни уриб тан жароҳати етказган ҳолда оилавий зўравонлик ҳаракатларини содир этган.

Суд қарори билан Т.Жга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 592-моддаси 2-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан биринчи инстанция суди қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button