Бу қизиқ

Маъмурий судишларини юритишда суднинг фаол иштироки

Маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол иштироки асосида амалга оширилади.

Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади.

Суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.

Ишда иштирок этувчи шахслар ишнинг ҳақиқий ҳолатларини текширишда ва далилларни тўплашда судга кўмаклашиши шарт.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги №28-сон қарорининг 13-бандида аризачи томонидан ноаниқ (масалан кадастр йиғмажилди, кадастр паспорти, гувоҳнома ва давлат реестридан кўчирмани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида) талаб қўйилганда, низонинг асл моҳиятидан келиб чиққан ҳолда маъмурий судлар суднинг фаол иштироки тамойили асосида талабга аниқлик киритиш чораларини кўриб, аризани мазмунан кўришлари лозимлиги тушунтирилган.

Ушбу асосларга кўра суд, ишни мазмунан кўриш давомида суднинг фаол иштироки принципи асосида ариза талабларига аниқлик киритиб, ариза талабини муҳокама қилиши мумкин.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 4-моддасига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли.

Териз туманлараро маъмурий суди судьяси

Ш.Нуриддинов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button