Hodisalar

Ўлимга сабаб бўлган автоҳалокат

Судланувчи Маматалиев Козим Мамаюсуф ўғлига (исм-фамиля ўзгартирилган)жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судининг 2024 йил14май кунидаги ҳукмига кўра,Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 2-қисми билан 3 йил барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суднинг ҳукмига кўра, К.Маматалиев 2024 йил 28 февраль куни  соат 07:30 ларда Бандихон тумани “Бирдамлик” маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р100 автомобиль йўлининг 92-километрида ўзининг бошқарувидаги отаси Э.Қултоевнинг номида бўлган “Нексия донс” русумли 75 F 756 NA давлат рақам белгили автомашинаси билан “Бандихон-Қизириқ” йўналишида бошқариб келиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-сонли Қарори билан тасдиқланиб, 01.05.2022 йилдан амалга киритилган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3-банди талабларига мувофиқ, йўл ҳаракати қатнашчилари “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари, йўл чизиқларининг талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек, уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шартлиги, “Йўл ҳаракати қоидалари” нинг 4-банди талабларига мувофиқ, йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари, ушбу Қоидаларнинг 11-банди г-қисми талабларига мувофиқ, транспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўришга мажбурлиги, мазкур қоидаларнинг 77-банди 1-қисми талабларига мувофиқ,хайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-хаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни хисобга олган холда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши кераклиги, 77-банди 2-қисми талабларига мувофиқ, тезлик хайдовчига Қоидалари талабларини бажариш учун транспорт воситаси ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши кераклиги, 77-банди 3-қисми талабларига мувофиқ,ҳаракатланиш вақтида хайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташини таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши кераклиги, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари” нинг  109-банди талабларига мувофиқ, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориши учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шартлиги кўрсатиб ўтилганлиги ҳақидаги талабларни қўпол равишда бузиб, бошқарувидаги автомашинани ўзининг ҳайдовчилик маҳоратига ишонган ҳолда бошқариб, ўз-ўзига ишониши ва эҳтиётсизлиги натижасида, автомашинани бошқариб келиши давомида йўлнинг “Пиёдалар ўтиш йўлаги” олдида ўзининг ҳаракат йўналишига нисбатан йўлнинг чап томонидан ўнг томонига ҳаракатланиб ўтаётган Бандихон тумани “Бирдамлик” маҳалласида яшовчи вояга етмаган 20.06.2016 йилда туғилган пиёда Муродова Малохат Ўткир қизини автомашинасининг олд томон ўрта қисми билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада, вояга етмаган пиёда Муродова Малохат Ўткир қизи олган турли хилдаги тан жароҳатлари билан Бандихон туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Судланувчининг адвокати томонидан келтирилган кассация шикоятида, жабрланувчининг қонуний вакили Н.Хуррамовнинг судланувчига даъвоси йўқлиги, етказилган зарар қопланганлиги, судланувчи К.Маматалиевнинг шахсини, ёшлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 57-моддасини қўллаб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган бўлса-да, унинг айби жиноят ишида тўпланган далиллар билан ўз тасдиғини топган.

Шу сабабли, Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанциясининг 2025 йил 29 январь кунидаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз, шикоят эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Сурхондарё вилоят суди

судья катта ёрдамчиси       Б.Нормуродов

Related Articles

Back to top button