14 январь — барча учун иш куни
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистонда кенг нишонланади, бироқ бу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, қуйидаги 9 та ишланмайдиган байрам куни бор:
▪️ 1 январь — Янги йил;
▪️ 8 март — Хотин-қизлар куни;
▪️ 21 март — Наврўз байрами;
▪️ 9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
▪️ 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
▪️ 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
▪️ 8 декабрь — Конституция куни;
▪️ Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
▪️ Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
Қонун билан тасдиқланган байрамлар сони 30 дан ортиқ бўлиб, уларнинг 9 таси дам олиш куни ҳисобланади, қолганлари эса ишланадиган байрам кунларидир. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳам қонун билан белгиланган ишланадиган байрам кунларидан биридир.