Маданият

КОРРУПЦИЯВИЙ ЖИНОЯТЛАРДАН БИРИ ХУСУСИДА

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддасида, пора берганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, шундай жиноятлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима жазосидан бошлаб оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганида ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган.

Шунга қарамасдан, ҳанузгача бундай турдаги жиноятлар содир этиб турилгани аянчли ҳолатдир.

Масалан, фуқаро Жураев Хасан (исм, фамилияси ўзгартирилган) 2023 йилнинг февраль ойида фуқаро Хуррамова Зарифага (исм, фамилияси ўзгартирилган) ўзини институтда ўқитувчи бўлиб ишлашини айтиб, уни давлат ҳокимияти органи вакилига пора беришга қизиқтириб, олий таълим даргоҳларига ўқишга олиб кириб қўйиш ваколати бўлмаса-да, З.Хуррамованинг ишончига кириб, уни алдаб, ундан қизини институтнинг ректори билан гаплашиб, ўқишга олиб кириб қўйишини айтиб, ундан 3.396.000 сўмга тенг 300 АҚШ доллари ва 2.000.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қўлга киритилган пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган.

Суд ҳукмига кўра, Жураев Хасанга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан ЖК 59-моддаси, 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаларига асосан узил-кесил 9 ой 28 кун корхона, муассаса ва ташкилотларда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, коррупцияга оид жиноятлар учун ҳам жавобгарлик муқаррар.

Сурхондарё вилоят суди жиноят

ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button