Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўйича
Шу билан бирга, Ўзбекистонда бошқарув давлат ҳокимиятининг қуйидаги кенг тармоқли тизими орқали амалга оширилади, Олий Мажлис қонун чиқарувчи вакиллик органи сифатида қонунларни қабул қилади, ижро этувчи ҳокимият, яъни Вазирлар Маҳкамаси бошчилигидаги ижро ҳокимияти қонунлар ижросини таъминлайди, судлар одил судлов органлари сифатида низоларни қонун асосида ҳал қилади. Ушбу органларнинг ҳар бири муайян доирадаги ваколатларга эга бўлиб, биргаликда улар давлат ҳокимияти тизимининг суд ҳокимиятини ўзида ифода этади. Янги Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ҳисобланиб, мамлакатда ҳокимият алмашиши фақат Конституция ва қонунлар нормалари асосида таъминланади, деган тамойил ҳаётга татбиқ этилишининг кафолатидир. Давлатнинг ҳуқуқий сиёсати инсонпарварлик, демократия, ижтимоий адолат ва сиёсий хилма-хиллик принципларига асосланади, Ўзбекистонда халқимизнинг бой тажрибаси ва маданий анъаналарига асосланган демократия ўрнатилмоқда, бунда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари ва қатламлари манфаатлари ҳисобга олинади. Зўравонликка асосланган эскича маъмурий-буйруқбозлик тизими қолдиқлари ниҳоят барҳам топди, кўппартиявийлик, ғоя ва фикрлар хилма-хиллиги одатий ҳолга айланиб ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятимизни англаш (авлодлар ҳуқуқлари тенглиги принципи), шунингдек, мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини кўпайтиришга ҳамда ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлаш ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга астойдил интилиш. Ҳозирги вақтда кўпгина ривожланган давлатлар, глобал иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, ўз Конституцияларига махсус экологик бўлимларни киритмоқда. Жумладан, дунёнинг 100 дан ортиқ давлати Конституцияларида жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабатлар эҳтиёжларига жавоб берадиган экологик ҳуқуқнинг умумеътироф этилган принциплари мустаҳкамланган, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига, эпидемияларга, пандемияларга қарши курашиш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш (115-модда); ҳар кимнинг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш (49-модда); давлатнинг барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш, шунингдек, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чораларни амалга ошириш соҳасидаги мажбуриятлари (49-модда) шулар жумласидандир, давлатчилигимиз ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихий тажрибасига, шунингдек, жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросига таяниш, Конституцияда халқимизга хос меҳр-оқибат, ўзга миллат вакилларига ҳурмат, билимга интилиш, ор-номус ва қадр-қиммат, бағрикенглик ва ҳаё каби фазилатлар ўз ифодасини топди. Унда муқаддас Ватанимиз халқига хос адолат, ростгўйлик, олижаноблик, мардлик ва саховат каби юксак фазилатлар ҳам мужассам этилади.
Ишончимиз комилки, халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлар холис ва тўғри таъкидлаганларидек, Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрирда қабул қилиниши «Инсон шаъни ва қадр-қиммати учун» тамойили асосида халқ фаровонлигини янада юксалтириш, инсон, фуқаролик жамияти ва давлатни жадал ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди.
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман судининг судьяси Ш.Қодиров