Маданият

Фарзандига бефарқ оталар

(суд очерки)

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 96-моддасига кўра, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида фуқаро Тўраев Сохибга (исм, фамилияси ўзгартирилган) оид Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2022 йил 14 ноябрь кунидаги қарорига кўра, Тўраев Сохибга оид Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 10-бандига асосан тугатилган бўлиб, бунга асос судда фуқаровий даъвогар Ш.Ж жами 13.548.502 сўм қарз суммасидан воз кечиб, зарар бартараф этилганлиги эътироф этилганлиги сабаб бўлган.

Жабрланувчи Ш.Ж шикоятида, биринчи инстанция суди давомида турмуш ўртоғи қарздорликни бир-икки кун ичида тўлаб беришини айтганлиги сабабли оқибатини тушунмасдан алимент қарзидан воз кечганлиги ҳақида ёзиб берганлиги, бироқ, турмуш ўртоғи алиментни тўламагани сабабли суд қарорини бекор қилиб, қарздорликни ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши кўрсатилган.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида  шахсни алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликдан воз кечиш ҳолатида жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмаган, фақатгина ихтиёрий равишда тўлаганлик ҳолати қатъий белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 11-сонли қарорида, алимент ундириш ҳақидаги иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиши ёки тарафлар келишув битими тузиши муносабати билан иш юритиш тугатилишига, агар бу боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид бўлмаса, йўл қўйилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Шу сабабли, жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2022 йил 14 ноябрь кунидаги Тўраев Сохибга нисбатан чиқарилган қарори бекор қилиниб, унга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Хулоса шуки, ота-оналикнинг ҳам қонунда кўрсатилган ўз мажбуриятлари ҳам мавжуд бўлиб, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича

судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button