Маданият

Ўзбекистонда бошланғич тўлов 15 фоиз билан 20 йилга имтиёзли уйлар берилиши мумкин

Прзидентнинг  “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қарор лойиҳасига кўра, уйлар қурилиши дастлаб Зангиота туманидаги Туркистон маҳалласи ҳудудида бошланади.

Имтиёзли уй-жойлар охирги 5 йил давомида мулк ҳуқуқи асосида уй-жойга эга бўлмаган оилаларга, 15 фоиз миқдорда бошланғич тўлов асосида 20 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида реализация қилинади.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга имтиёзли уй-жойлар бўйича бошланғич тўловининг бир қисмини қоплаш учун – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, ойлик тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – беш йил давомида ҳар ойлик қатъий белгиланган 1 миллион сўм миқдорида Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар берилади.

Related Articles

Back to top button