Маданият

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Маълумки, судьялар томонидан доимий равишда жойларга чиқиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида маҳалла фуқаролари билан сайёр учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилиб келинмоқда.

Шу каби тадбирлардан бири, жорий йилнинг 5 июль куни Сурхондарё вилояти, Термиз тумани 2-сектори биносида бўлиб, унда Термиз туманлараро маъмурий суди, Жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди, Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди, Иқтисодий ишлар бўйича Термиз туманлараро суди судьялари ва хоким сектори масъул ходимлари ҳамкорлигида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида маҳалла фуқаролари билан сайёр учрашув ва очиқ мулоқот ўтказилди.

Сайёр учрашув давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, хусусан эҳтиёжманд ва ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган, шунингдек ногиронлиги бўлган аёлларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, учрашув давомида маҳалла аҳлига оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қўшма қарорнинг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш”га доир чора-тадбирлар мазмун моҳияти, “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувларнинг аҳамияти, шунинг билан бирга Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган янги қонунчилик ҳужжатларининг мазмуни халқчил тилда тушунтириб берилди.

Мазкур очиқ мулоқотлардан кўзланган мақсад жойларда фуқароларни қийнаб келаётган саволларга ечим топиш ва уларга ҳуқуқий жаҳатдан кўмак бериш билан бирга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришдан иборат.

Нилуфар Бобомуратова, Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси.

Related Articles

Back to top button