Суд жараёнида 3 та оила ярашишга қарор қилди
Вояга етмаган фарзандлари учун Алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалалари хал этилиши қонун билан белгилаб қўйилган.
Бюронинг Бандихон туман бўлими биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлси бўлиб ўтди. Унда, Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2020 йил апрель ойидаги суд буйруғига асосан фуқаро Холмурод Тоштемировдан вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлсада ўтган вақт давомида жами 19 миллион 885 минг сўм фарзандарининг ҳаққи бўлган алимент пулини тўлаб беришдан бўйин товлаб келганлиги аниқланди ва Жиноят кодексининг кодексининг тегишли моддаларига асосан 6 ой муддатга озодликдан махрум қилинди.
Эндиликда унинг жазо муддатини ўташ даврида олган иш ҳақи ҳисобидан алимент қарздорлиги ундирилади.
Шунингдек, Очиқ суд мажлиси жараёнида 3 нафар алимент тўловчиларга нисбатан расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маъмурий баёномалар оилаларнинг ўзаро ярашганлиги сабабли тугатилди.
Ишсиз алимент тўловчиларнинг банлигини таъминлаш ва алимент пулини ўз вақтида ундириш мақсадида шу куннинг ўзида Бандихон тумани Аҳоли бандлига кўмаклашиш маркази биносида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилди.
Мазқур бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига 62 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилиниб, тумандаги 84 дан отриқ иш берувчилар 311 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Ушбу бўлиб ўтган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида ишсиз фуқароларнинг 7 нафар алимент тўловчилар ўзларига мақул бўлган ишга жойлашиш истагини билдирди шу жойнинг ўзида доимий иш жойларига жойлашиш учун йўлланмалар берилиб меъёрий хужжатлар расмийлаштирилди.
Илҳом Маматқулов,
МИБ Бандихон туман бўлими бошлиғи