Маданият

Фарзанд сабаб оила тикланди

Мажбурий ижро бюроси органларига турли хилдаги ижро хужжатлари иш юритувга қабул қилиниб, унинг сўзсиз ижросини таъминлашга қаратилган ижро ҳаракатлари олиб борилади. Мазкур ижро ишлари орасида энг мураккабларидан бири борки бу болани отадан онага ёки онадан отага олиб беришдир.

Шу каби ижро ишларидан бири Бюронинг Ангор туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижросига киришилди. Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг2022 йил январ ойидаги суд буйруғига асосан Г.Ж. қарамоғида бўлган болани ундирувчи яъни унинг онаси Д.М. тарбиясига олиб бериш белгиланган эди. Ушбу ижро ҳужжати юзасидан боланинг қайерда эканлиги ҳақида хеч қандай маълумотлар бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан 9 март куни қидирув эълон қилинди. Натижада Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирувлар натижасида бола Ангор тумани Қадимий Ангор” маҳалласи ҳудудидан топилди ва унинг онаси Д.М.нинг тарбиясига олиб берилди.

Ижро ҳаракатлари жараёнида боланинг кўзида қалқиб турган кўзёш эр ва хотин ўртасидаги совуқлашган муносабатларни аритиб, ярашишига сабабчи бўлди. Иккила тараф ҳам норасида фарзанди ота-онасиз катта бўлишини истамаслигини таъкидлаб, фарзанди учун ноҳақ муносабатда бўлганликларини билдирди.

Ота-онанинг бу қароридан боланинг юзидан чексиз қувончини кўриш мумкин эди.

Улуғбек Ҳайдаров, МИБ вилоят бошқармаси инспектори

Related Articles

Back to top button