Чет элда ишлаб келган ота алимент тўламаганлиги учун 15 суткага қамалди
Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2016 йил
31 октябрь кунидаги суд буйруғига асосан қарздор Фаррух Тожибоевдан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздор ота Ф.Тожибоев алимент пулини тўлашдан бош тортиб номалум тарафларга кетиб қолганлиги сабабли унга нисбатан икки йил муқаддам қидирув эълон қилинган эди.
Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирувлар натижасига кўра қарздор ота чет элга чиқиб кетганлиги аниқланган.
Бир неча йиллар давомида Россия федерациясида ишлаб қайтиб келган ота ёлғиз фарзандига алимент тўламашдан бош тортганлиги сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний хал қилишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим қилинди.
Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Ф.Тожибоев бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун жами 27 миллион 900 сўм алимент пулини тўлашдан бош тортиб келганлиги аниқланиб, суд қарори билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайнланди.
Қўлланилган маъмурий жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддатда алимент тўлашдан бош тортишда давом этса жиноий жавобгарлик масаласи хал этилиши мумкин.
Мансур Назаров, Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси инспектори