Бу қизиқ
«Чет элга чиқиш паспорти» Давлат хизматлари маркази орқали берилиш бошланди
2022 йил 1 январдан бошлаб бир қатор хизматлар Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилиши белгиланган.
Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда) Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.
Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 бараварини (270 минг сўм) ташкил этади (аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлган).
Сурхондарё вилоятида Термиз шаҳар ҳамда Денов тумани Давлат хизматлари марказларида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати жорий этилган. 2022 йил якунига қадар босқичма-босқич республикамиздаги барча Давлат хизматлари марказларида ушбу имкониятни яратиш режалаштирилган.