Бугунги сайловда халқимиз фаол қатнашмоқдалар
Бугун ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида вилоятимиз аҳолиси ҳам фаоллик билан иштирок этмоқдалар. Тушдан сўнг мен ҳам ўзим танлаган номзодга овоз бериш учун сайлов участкасига бордим. Бу пайтда соат 16 дан ўтган бўлса-да сайловчиларнинг овоз бергани келмоқда эдилар. Демак, халқимиз баъзи “башоратчи”лар айтганидек сайловга бефарқ эмаслигини исботладилар.
Ҳар бир фуқаро юртимиз фаровонлиги, келажаги, тинчлиги ва ривожи учун овоз бердилар.
Сайлов участкаларида пандемия шароити сабабли тиббиёт ходимлари ташриф буюрувчиларга карантин қоидалари бўйича хизмат қилмоқдалар.
Сайловчилар учун барча шароитлар ташкил этилган. Сайловда ҳар бир сайловчи ўз хоҳишини эркин ифодаламоқдалар.
Энг муҳими, халқимизнинг фаоллиги, кўтаринки кайфиятда сайловга қатнашиши эртанги кунга ишончини, юртимизнинг келажаги учун қайғуришини намоён этмоқда.
Рамазон