Маданият

Халқнинг бошига коронавирус балоси ҳам камми?…

Ота-боболаримиз яқин-яқинларгача ариқдаги оқар сувдан ичишар эди. Шунинг учун сувни ифлослантирмаслик учун ҳамма бирдек ҳаракат қиларди. Сув қишлоқлардан қишлоқларга оқиб ўтар экан ҳамма жойда сувнинг тозалигига ишонишарди, чунки сувга туфлаш ҳам гуноҳ ҳисобланган. Энди эса…

Бугун эрталаб туманимиздаги “Оқкамар” маҳалласида яшовчи фуқаро “Дайтулак” каналида қорамолнинг ўлиги оқиб келаётганини суратга тушириб юборибди. “Шу маҳаллада яшовчи кишининг моли ўлиб қолган эди. Шуни кўмиб ташламасдан каналга ташлаб юборибди. Ахир бу йилги қурғоқчилик пайти қанча кишилар шу сувдан фойдаланишади, болалар чўмилашиди. Молнинг нима касалдан ўлганини ҳеч ким билмайди-ку”-деди куюнчаклик билан қўнғироқ қилган киши.

Коронавирус  касаллигининг яна кенг тарқалаётганлиги ҳақида нохуш хабарлар тинимсиз тарқалаётганда бу каби ҳолатларни нима билан изоҳлаш мумкин?

Оловжон

Related Articles

Back to top button