РАСМИЙ МУНОСАБАТ
“Денов туман йўллардан фойдаланиш УК”нинг участка бўлими бошлиғи Ж.Ф томонидан 109 туп қимматбаҳо дарахтлар рухсатномасиз кесиб ташланган.
Ҳолат ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти Денов туманида дарахт кесиш пойгаси давом этмоқда” сарлавҳаси остидаги мурожаат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда аниқланди.
Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилишича (https://telegra.ph/RASMIJ-MUNOSABAT-07-06-8), ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ж.Ф.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 2 245 000 сўм миқдорида жарима ва ўсимлик дунёсига 329 157 500 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Шу билан биргаликда “Денов туман йўллардан фойдаланиш УК”га ҳар бир кесилган дарахтлар ўрнига 100 донадан, яъни 10900 дона қимматбаҳо дарахт кўчатлари экиш ва 3 йил давомида экилган кўчатларни парвариш қилиш ҳақида кўрсатма берилди.