Маданият

Расмий муносабат

Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан “@Sizdan Telegram” ижтимоий тармоғида “Сурхондарё вилояти Термиз тумандан мурожаат қилмоқдаман 2019 йил 20 май кунидан Термиз туманлараро суди фарзандим учун уч ёшгача моддий таъминот олиш учун қарор чиқарилган Лекин туман МИБ ходимлари уч йилдирки ундириб бергани йўқ. Алимент пулининг ҳам бир йиллигини тўлаб беришмаган Юқори идоралардан ёрдам сўрайман” сарлавҳаси остида чоп этилган мақоласи ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 23.05.2019 йилдаги қарздор М.Кароматовдан ундирувчи Ф.Шайдамованинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдоридан алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича
20.09.2019 йилдан Бюронинг Термиз туман бўлимида ижро иши юритилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотлардан олинган маълумотларга кўра ҳамда яшаш манзилини текшириш натижасида унга тегишли мол-мулклар аниқланмаган.

Шунингдек, 29.01.2020 йилда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 421-моддасига асосан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор ҳисобидан
10.03.2020 йилда 282 минг сўм, 01.04.2020 йилда 356 минг сўм
09.04.2020 йилда 320 минг 428 сўм, 09.07.2020 йилда 178 минг 960 сўм  19.08.2020 йилда 160 минг сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг яшаш манзилига почта алоқа тармоғи орқали юборилиши таъминланган.

Қарздор М.Кароматов Термиз шаҳридаги, «Био Техно Эко» МЧЖда ишлаётганлиги аниқланиб, Қонуннинг 64-моддасига асосан 1/2 қисм (50%) алимент ундируви 04.11.2020 йилда қарздорнинг иш ҳақига қаратилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг иш ҳақи ҳисобидан
04.01.2021 йилда 633 минг 053 сўм, 17.02.2020 йилда 949 минг 833 сўм ундирилиб, ундирувчининг яшаш манзилига почта алоқа тармоғи орқали юборилган.

Қарздор М.Кароматов Термиз шаҳридаги «Био Техно Эко» МЧЖ буйруғига асосан вазифасидан озод қилинганлиги ва ишлаган даври учун алимент пуллари тўлиқ ундириб берилганлиги аниқланган.

Қарздорнинг 2021 йил июнь ойи билан ҳисобланган давр учун
алимент тўловларидан қарздорлиги 2,8 млн. сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, қарздор М.Кароматовнинг мол-мулкларини текшириб кўриш мақсадида яшаш манзилига бориб ўрганилганда ҳамда МИБ портал дастури орқали тегишли ташкилотларига сўровномалар юборилган ва олинган жавобларга кўра қарздорнинг номида ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар йўқлиги аниқланди.

Қарздор М.Кароматов Термиз туманидаги, «СУРХОН ФИШ АГРО СО» МЧЖда 15.03.2021 йилда ишлаётганлиги аниқланиб, Қонуннинг
64-моддасига асосан қарздорлиги қоплангунга қадар ойлик иш хаққининг 1/2 қисм 50 фоизи миқдорида қарздорлиги узулгандан сўинг ¼ қисим 25 фоизи миқдорида ушлаб борилиши тўғрисида  12.04.2021 йилда қарздорнинг иш ҳақига талабнома юборилган.

Қарздор ҳисобидан 12.04.2021 йилда 194 минг сўм, 12.05.2021 йилда 194 минг сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг яшаш манзилига почта алоқа тармоғи орқали юборилиши таъминланган.

Келгусида алимент пуллари қарздорнинг иш ҳақи ҳисобидан ундириб борилиши маълум қилинади.

Бўлим иш юритувида ундирувчи Ф.Шайдамова фойдасига фарзанди
3 ёшгача тўлгунга қадар таъминот ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати Бюронинг Термиз туман бўлими “МИБ Портал” дастурида мавжуд эмас.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button