Қумқўрғонда ота алимент пулларини олдиндан тўлади
Оилавий ажримлар сабаб никоҳ бекор қилиниб, ўзаро ришталар узилиши, оилалар барбод бўлиши ва бунинг оқибатида ўртадаги норасида фарзандларнинг тақдири кўплаб саволлар остида қолиб кетади.
Бундай пайтда фарзандлар ҳаёти қандай бўлади? Уларнинг моддий таъминотичи? Бу каби саволлар кўпчиликни қийнаши табиий.
Ўзаро келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғи билан ажрашганҚумқўрғонлик ота Анвар Боймуродовгасуд қарори билан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган эди.
Мазкур ижро иши билан шуғулланган Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими давлат ижрочилари қарздор ота билан учрашиб, тушунтириш тарғибот ишлари олиб борди ва ота масъулятни англаган ҳолда имкониятидан келиб чиқиб фарзандининг моддий таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган холда 33 миллион 600 минг сўмни олдиндан тўлаб берди.
Шундан сўнг, А.Боймуродовнинг собиқ турмуш ўртоғи ариза билан мурожаат қилиб алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини қайтариб олди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси