Маданият

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ ОЧИҚЛИГИ ТЎҒРИСИДА СЎЗ ЮРИТИЛДИ

Туман ҳокимининг Матбуот котиби ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги Матбуот анжуманида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси ва ходимлари иштирок этишди.

Жорий йилнинг ўтган вақти давомида «Суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва “Бир суд – бир инстанция” фаолиятига бир назар» ҳамда «Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик», “Таълимга эътибор келажакка эътибор” мавзуларида ва “Аёллар ва ёшлар дафтари”дагиларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, келгусида нафақат ташкилот раҳбарлари иштирокида балки сектор раҳбарлари иштирокида ҳам матбуот анжуманлари, очиқ мулоқотлар ўтказилса мақсадга мувофиқ бўларди. Зеро, очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик нафақат жамоатчиликнинг балки бугуннинг раҳбарларини ҳам шиори бўлиши керак.

Related Articles

Back to top button