Маданият

Қидирувда бўлган алимент тўловчи отанинг яқин қариндошлари 30 миллион сўм тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2016 йил
22 июлдаги буйруғига асосан Узун туманида яшовчи Ш.Мисировдан вояга етмаган бир нафар фарзандининг таьминоти учун собиқ турмуш ўртоғининг фойдасига алимент ундириш белгиланган эди.

Бироқ, ижро ҳужжати бўйича қарздор ота алимент тўловларини тўламай қочиб юрганлиги ва алимент қарздорлиги юзага келганлиги учун унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими томонидан
2020 йилнинг 2 декабрь куни қидирув эълон қилиниб, олиб борилган қидирув ҳаракатлари давомида қарздор ота Россия федерациясида ишлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Прокуратура ва МИБ ходимлари шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирокида қарздор отанинг Узун туманидаги яшаш манзилига бориб яқин қарндошларига алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.

Шундан сўнг, Ш.Мисировнинг яқин қарндошлари фарзанднинг онаси билан ўзаро келишиб, бир нафар фарзандининг вояга етгунига қадар ҳисобланган яъни 30 миллион сўм алимент пулларини тилхат асосида топширди.

Ш.Мисировнинг барча алимент қарздорлиги қопланганлиги сабабли  унга нисбатан эьлон қилинган қидирув бекор қилиниб, ижро иши тамомланди.

Мансур Назаров,

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси инспектори

Related Articles

Back to top button