Жаҳон

Туркия Хитойнинг талабини рад этди

Туркия суди Хитойнинг уйғур фаолларини, шу жумладан таниқли арбоб Aбдулқодир Япчанни экстрадиция қилиш ҳақидаги талабини рад этди. Туркия суди талабномани бажариш учун ишончли далилларнинг йўқлигига ишора қилди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао ЛицзяньТуркияни Япчаннинг «террористик моҳиятини» тан олишга ва унинг хато қарорини бекор қилишга, Туркия-Хитой муносабатларида жиддий салбий таъсирга йўл қўймаслик учун чақирди: «Хитой Туркия судинингAбдулқодирни экстрадиция қилишни рад этган қароридан қатъиян норози. «

Хитойда энг кўп қидирилаётган шахс, уйғур фаоли Aбдулкадир Япчан Хитой томони томонидан терроризмда айбланмоқда. Уйғур фаоли Хитой қамоқхоналарида 9 йил жазо муддатини ўтади. У озод қилинганидан сўнг дарҳол Хитойдан қочиб кетган ва бир мунча вақт Покистон ва Саудия Aрабистонида бўлган. 2001 йилда у катта уйғур диаспораси жойлашган Туркияда қолди.                             

Related Articles

Back to top button