Маданият

«Темир дафтар»даги аёл энди бошқа эҳтиёжмандларни иш билан таъминлайди

“Наврўз” маҳалласида истиқомад қилувчи Саодат Ҳасанова иккинчи гуруҳ ногирони бўлганлиги сабабли «Темир дафтар»га киритилган. Ёшлигидан ширинликлар тайёрлашни қунт билан ўрганган С.Ҳасанова мана 30 йилдирки турли хилдаги пишириқларни тайёрлаб келмоқда.

-Уйда пишириқларни қизларим билан ўзим тайёрлар эдим, — дейди С.Ҳасанова. – Пишириқ тайёрлайдиган катта духовка ва уни сақлайдиган музлатгичга эҳтиёжимиз бор эди. Туман туман ҳокимлигига қилган мурожаатимиз ижобий ҳал этилди. Энди бизга берилган духовка ва музлатгичдан самарали фойдаланамиз.

Туман ҳокимлиги томонидан “Темир дафтар” га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг 8 нафарига тикув машинаси 4 нафарига духовка ва музлатгич берилди. Эндиликда тикув машинаси ва қандолат маҳсулотларини тайёрлайдиган духовка ва уни сақлайдиган музлатгични олган фуқаролар бошқа эҳтиёжманд фуқароларни бандлигини таъминлашга ҳаракат қилишса ажаб эмас.

Шўрчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button