Маданият

Сурхондарёда алимент пулларини тўламаган 2 нафар отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2020 йил 5 февралдаги буйруғига асосан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи Янгибоев Алишердан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент  ундириш белгиланган.

Бироқ, А.Янгибоев оталик мажбуриятини унитиб, ойлар давомида алимент тўламай келганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими томонидан расмийлаштирилганмаъмурий баённомага асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган эди.

Афсуски, А.Янгибоев маъмурий жазони ўтаб чиққанлигидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан фарзандларининг моддий таъминоти учун берилиши лозим бўлган 8 миллион 935 минг сўм алимент пулларини тўламасдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун унга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Худди шунингдек, туманда яшовчи Асрор Махкамов бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун жами 6 миллион 475 минг сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун унга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу қарздорликлар бартараф этилмаса жиноят иши судда кўриб чиқилиб, Жиноят кодексининг 122 моддасига асосаникки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button