Мақсадимиз болаларнинг моддий таъминотини таъминлаш
Мамлакатимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу борада давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оиладаги нотинчлик, ажримлар сабаб фақат эр-хотин азият чекмайди. Бундай ҳолатларда ўша оила фарзандлари – эртамиз эгалари бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади.
Айни вақтда Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти ва унинг ҳудудий бўлимларида алимент ундириш билан боғлиқ 20 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд. Алимент тўловчиларнинг аксарияти ишсиз ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбари топшириқларига асосан алимент тўловчиларни биринчи навбатда иш билан таъминлаб, вояга етмаган болаларнинг моддий таъминотини мустаҳкамлаш учун устувор вазифалар белгилаб берилган эди.
Шу боисдан жойлардабўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси»ларимутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилиб келинмоқда.
Унда асосий эътибор, алимент қарздорлиги мавжуд, аммо доимий иш ўрнига эга бўлмаган фуқароларниишга жойлаштиришга қаратилмоқда.
Ҳусусан, куни кеча Термиз тумани 2-сектор ҳудудида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида туман бандликка кўмаклашиш маркази, ҳудуддаги 30 га яқин ташкилот ва корхоналарда мавжуд бўлган жами 331 та бўш иш ўринлари билан қатнашиб, 8 нафар фуқароларнинг ўзларига муносиб иш билан таминланишига ёрдамлашилди ва 33 нафар алимент тўловчиларга ҳуқуқий маслахатлар берилди.
Воха бўйлаб ташкил этилаётган бу каби меҳнат ярмакаларида доимий иш ўрнига эга бўлмаган 950 га яқин алимент тўловчиларнинг бандлиги таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси