Маданият

Якшанба куни учун таъсирли воқеа

Ўхшаш сурат

Кун.уз нашри Бектемир туманида ижарада яшовчи, жигар циррозига чалинган ва зудлик билан операция қилиниши зарур бўлган бемор Мурот Тлеумуратов учун хайрия акцияси ташкил этади. Акцияда 100 млн сўмдан ортиқроқ маблағ йиғилади.

Аммо чегаралар ёпилиб қолгани учун Ҳиндистонда ўтказилиши керак бўлган операцияга 40 ёшли бемор етиб бора олмади ва яқинда касаллик зўрайишидан вафот этди.

Шундан сўнг, марҳумнинг турмуш ўртоғи хайрияга тушган 100 млн сўмни бошқа беморларга бўлиб берибди.

Кун.уз мухбири сўраяпти: «ижарада тураман дегандингиз, чоғроқ бўлса ҳам уй олишга ҳаракат қилмадингизми?»

Марҳумнинг турмуш ўртоғи Нурсулу жавоб беряпти:

– Бу пулларни ўзим учун ишлатишга ҳаддим сиғмади. Ҳеч кимнинг бошига биздаги каби айрилиқ тушмасин. Ҳозир ҳам 1,3 млн сўм тўлаб ижарада турамиз, эримнинг жони ҳам уйсизликда узилди. Лекин Аллоҳнинг бизга, қизимга атагани ҳам борлигига ишонаман. Ўзи истаса уйлик ҳам бўламиз.

Мана шундай яхши инсонлар борлиги учун ҳам бу дунё турибди, менимча. Яхшилар ва яхшиликлар кўпаяверсин…

Related Articles

Back to top button