Маданият

МИБ изоҳи : тармоққа уланиш ҳолати ноқонуний эмаслиги маълум бўлди

Жорий йилнинг 3 июль куни интернет ижтимоий тармоқларида “Ноқонуний равишда электр токи тортилган…” сарлавҳали хабар тарқатилди.

Хабарда Сурхондарё вилояти Термиз тумани Учқизил маҳалласи Автобаза кўчасида яшовчи фуқаро томонидан уйига ноқонуний равишда электр токи тортилганлиги ва ушбу ҳолатга эътибор қаратишни сўраган.

Мазкур хабар юзасидан Бюронинг Термиз туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда, фотосуратда акс эттирилган хонадон Термиз тумани “Учқизил” маҳалласи “Автобаза” кўчаси 41-уй бўлиб, ушбу хонадон Термиз тумани Электр таъминоти корхонасида ишловчи Ишқобилов Олимжон Нормуминовичга тегишли бўлиб, яшаш хонадонининг электр энергияси тармоғига уланиши қонунийлиги тезкор йўллар билан ўрганилиб, кўздан кечирилганда, 0,4 КвТ ҳаво линиясига ҳисоблагич маркаси DDS28X завод рақами №396875 бўлган электр ҳисоблагич орқали қонуний уланганлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу электр ҳисоблагич кўрсаткичи соз ҳолатда бўлиб, 11122 КвТ соат ишлаб турганлиги, электр ҳисоблагичнинг тамғалари бутлиги, шикаст етказилмаганлиги, фойдаланган электр энергияси учун пул тўловларини амалга ошириб келаётганлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тезкор ўрганиш натижасида “Учқизил” маҳалласи “Автобаза” кўчаси 41-уйда ноқонуний равишда электр энергияси тортилмаганлиги ва тармоққа ноқонуний уланмаганлиги маълум бўлди.

  Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button