Маданият

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларга “Шўрчи деҳқон-бозори” худудидаги савдо дўконларини бузилганлиги борасида қилинган мурожжаатга Шўрчи туман ҳокимлиги томонидан расмий муносабат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 мартдаги “2017-2020 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконтрукция қилиш ва уларнинг худудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Шўрчи тумани «Боботоғ» маҳалласи ҳудудидаги “Шўрчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖни реконструкция қилиш кўзда тутилганлиги ҳамда шу асосида вилоят ҳокимлигининг 2017 йил 7 июндаги 03-01/186-сонли Шўрчи туманининг “Боботоғ” маҳалласи ҳудудидаги “Шўрчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ фаолиятни тартибга солиш, бозор ҳудудидаги ноқонуний савдонинг олдини олиш, ноозиқ-овқат маҳсулотлар сотилишига йўл қўймаслик ва ноқонуний қурилган қурилишларни бузиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг ўзлари томонидан бозор ҳудудидаги савдо дўконлари бузилганлиги маълум қилинади.

“Шўрчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ тасарруфидаги савдо дўконлари бузилган тадбиркорларнинг кейинги фаолиятларини давом эттиришлари учун Шўрчи туман ҳокимининг 2019 йил 3 декабрдаги 1072/01-10-сонли хатига асосан 2019 йил 18 декабрда Қ-637-сонли Вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинган.
Мазкур хат ва Қарорга кўра, Шўрчи тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги, жами 5,54 гектар ер майдонида ташкил этилаётган, тасдиқланган лойиҳа асосидаги савдо комплексидан жой таклиф этилмоқда.
Хусусан, тадбиркорларнинг бузилган савдо дўкони ер майдонига мос ва компенсация ўрнига кенгайтирилган ҳамда бозорда жойлашувига мос жойдан, агарда тадбиркорнинг таклифи билан савдо гавжум, бозорга кириш қисмларини танлаган, яъни бевосита тадбиркорларнинг ўзларининг розиликлари билан келишувга таклиф этилиб розиликлари олинмоқда.

Бугунги кунга қадар 60 нафар тадбиркорлар бевосита оила аъзолари билан бирга ҳокимият вакиллари томонидан таклиф этилаётган таклифлари “Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонун асосида вилоятдаги юридик шахс ҳисобланган профессионал медиатор жалб қилинган ҳолда медиатив келишув битимлари тузилди.
Шунингдек, 30 нафарига тахминий таклифлар берилганлиги, уларнинг бу таклифларга ўзларининг муносабати, ўз таклифларини бериш кутилмоқда.
Қолган тадбиркорлар билан медиацияни тартиб-таомилини амалга оширишни қўллашни навбатма-навбат таклиф этилмоқда. Келгусида барча тадбиркорлар таклиф этилиб, амалдаги қонунларга мувофиқ, мавжуд ҳужжатлари асосида эгалик ҳуқуқи мавжуд барча тадбиркорлар жалб қилинида.
Ушбу ҳаракатлар жорий йилнинг апрел ойига қадар якунлаш режалаштирилган.

Мазкур Қонуннинг 6-моддаси талабидан келиб чиқиб, медиация жараёни махфийлик принципи асосида амалга оширилиши сабабли аниқ маълумотларни медиация жараёнида иштирок этаётган тарафларнинг розилигисиз маълумотлар ошкор этилмади.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқда сўзлаган Махмудова Салима, Бобохонов Жумманинг ишончли вакили қизи Хадича ва қатнашган лекин сўзламаган Хожи она (Ғаффарова Гулбаҳор)ларнинг деҳқон бозори ҳудудидаги бузилган савдо дўкони ва компенсация учун савдо комплексидан, ўзининг ва оила аъзоларининг розиликлари билан савдо дўкони олиш тўғрисида медиация келишув битими тузилган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқда сўзлаган С.Махмудованинг номида (хужжат бўйича 720 кв.метр) ҳамда А.Тўлаевнинг отаси Х.Тўлаев номида Мустақиллик кўчасидаги уй-жойи фуқароларнинг ўзлари томонидан тўлиқ бузилиб, қурилиш материаллари ўзлари томонидан олиб кетилган бўлиб, уй-жойларини бузиб олган фуқароларга туман марказидан уй-жой қуриш учун (600 кв.метр) ер майдонлари берилиб, уй-жой қурилишлари амалга оширилган. Фуқаро С.Махмудова томонидан бузиб олган уй-жойлари ўрнидан бош режага асосан лойиҳа асосида 12х12 метр ўлчамдага 144 кв.метр савдо дўкони қуриш учун рухсат берилиб, замонавий дўкон қурилишлари амалга оширилиб, бугунги кунда савдо фаолияти билан шуғулланмоқда.
Фуқаро Х.Тўлаев эса ўзига тегишли бўлган уй-жой ўрнини савдо дўкони қуриш учун бошқа бир тадбиркорга савдо дўконлари қуриб фойдаланишга сотганлиги маълум қилинади.

Шунингдек, ижтимоий тармоқ орқали фуқаролар томонидан собиқ Шўрчи тумани ҳокими Б.Алимов ва бошқалар томонидан ер майдонлари маълум бир маблағ эвазига ер майдонлари сотиб юборилганлиги таъкидлаб ўтилган бўлсада, бугунги кунга қадар бирон бир фуқаро ёки юридик шахслар томонидан шикоят ёҳуд терговолди суриштирув органлари томонидан бу каби ҳолатлар қайд этилмаган. Ер майдонлари ажратилишида, бевосита туман ҳокимлиги ҳузуридаги соҳалар бўйича ишчи гуруҳларининг хулоса ва қарорлари асосида туман ҳокими қарори лойиҳаси тагидаги асосланувчи ҳужжатлар тақдим этилиши билан Қарорлар қабул қилиб келинган.

Related Articles

Back to top button