Маданият

Денов туманида 10 та алимент пулларини тўламаган оталарга қонуний чора кўрилди

Оила жамиятнинг бир бўлаги. Шундай экан, инсон шахсини шакллантириш оиладан бошланади.

Оила деб аталмиш муқаддас Ватанда истиқомат қилувчи ҳар бир инсон оила фаровонлиги учун ҳаракат қилмоғи лозим.

Афсуски, бугун оилавий ажримларнинг аксарияти оилада ота-оналарнинг ўзларига юклатилган вазифаларни муносиб даражада уддалай олмаганликларидан келиб чиқмоқда десак муболаға қилмаган бўламиз. Оиласини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқмагани етмагандек, ажрашгандан сўнгги бурчини хам бажармаётган, суд қароридан бўйин товлаб юрган айрим ота-оналарни ҳам кўриб гувоҳи бўлмоқдамиз.

Ана шундай фарзандлари олдида масъулиятини унутган 10 дан ортиқ бемехр оталар иштирокида Денов тумани ҳокимият биноси мажлислар залида сайёр суд жараёнлари бўлиб ўтди.

Мазкур сайёр судда суд қароридан бўйин товлаб фарзандлари олдида бурчини унутган оталар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Бир неча ойлар ҳамда йиллар давомида алимент пулларини тўламаган 10 та оталарга нисбатан жорий йилнинг 15 ноябрь куни  суд қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Энг қувонарлиси, сайёр суд давомида Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими иш юритувида бўлган 4 нафар оиланинг ижро ҳужжатлари ҳаракатдан тўхтатилди. Сабаби, мазкур оилалар сайёр судда иштирок этган кенг жамоатчиликнинг тушунтириш тарғибот ишлари натижасида ўз ҳохишларига кўра ярашишди.

Фарзандлари келажагини ўйлаган оталардан бири шундай дейди: Мен оила муқаддас даргоҳ эканлигини, фарзандлар ота-онаси бағрида улғайишса кўнгли ўксимаслигини тушуниб етдим. Фарзанд учун ота-онанинг меҳри нақадар қадрли эканини кеч бўлсада англадим. Албатда, оилам мустаҳкам бўлишлигини истаб, тўғри йўл кўрсатган мутасаддиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бундан ташқари, туман прокуратураси ва Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида бандликка кўмаклашиш туман маркази томонидан 632 та бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Мазкур меҳнат ярмаркасида ишсиз юрган алимент тўловчи оталар ҳам ўзларига маъқул бўлган иш ўринлари билан танишиб, ишга жойлалиш истагини билдирди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

 

Related Articles

Back to top button